Бокс/ММА

Ўзбекистонлик 5 боксчи олтин медал учун жанг қилади

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган ”Буюк ипак йўли” халқаро турнири финал учрашувлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Ҳал қилувчи жангларда беш нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Уларнинг уч нафари қозоғистонлик боксчиларга қарши рингга чиқса, бир нафар боксчи марокашлик, яна бири эса озарбойжонлик боксчи билан олтин медаллар учун жанг қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирокидаги финаллар қуйидагича:

-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Шалкар Айхинбай (Қозоғистон)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Муҳаммад Ҳамут (Марокаш)
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Мавлон Оскенбек (Қозоғистон)
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов – Раҳил Маммадали (Озарбайжон)
+91 кг: Обиджон Тоҳиров – Данила Семенов (Қозоғистон)

Эслатиб ўтамиз, кеча Жасурбек Латипов, Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Хуршид Абдуллаев финал йўлланмаси учун жангда ютқазиб (Дўсматов жароҳати сабаб рингга чиқмаган) мусобақанинг бронза медалини қўлга киритган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид