Бокс/ММА

WBC янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчи бир поғона юқорилади

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC февраль ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик икки нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) янги рейтингда бир поғона кўтарилиб, 5-ўринга жойлашди. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек бир ой муқаддам рейтингда 6-поғонани банд этиб турганди.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 КО) эса рейтингда бир ой олдинги ўрни — 5 ўринни сақлаб қолган. Айни вақтда у IBF рейтингида 4, WBO рейтингида эса 11-ўринларни эгаллаб турибди.

WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид