Бокс/ММА

Ҳабиб Нурмагомедов Мэнни Пакьяога қарши рингга чиқиши мумкин

Аралаш яккакурашнинг UFC йўналиши, енгил вазн (-70,3 кг) тоифаси чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмагомедов профессионал боксда ўз омадини синаб кўрмоқчи. Бу хабарни Россия бокс федерацияси президенти Умар Кремлев тасдиқлади.

Маълумотларга кўра, Нурмагомедов бокс федерацияси раҳбари билан учрашув чоғида профессионал боксга ўтиш масаласини муҳокама қилган. Бокс федерацияси унга таклиф билан, буни Ҳабиб Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилиб, мухлисларга “бу чақирувни қабул қилишим тўғрими, ёки йўқ” қабилида савол билан мурожаат қилган.

Кремлевнинг қайд этишича, Ҳабибнинг боксдаги рақиби ким бўлиши борасида аниқ билан таклиф йўқ. Лекин у ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги WBA камари соҳиби Мэнни Пакьяо бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов Лас-Вегасда Конор Макгрегорга қарши жангдаги ғалабасидан сўнг, рақиб жамоасидаги ёрдамчилар билан муштлашиб кетгани сабабли, 9 ойга UFC мусобақаларидан четлатилган ва бундан ташқари 500 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид