Бокс/ММА

Аҳмадалиев бир йўла икки камар учун жанг қиладиган бўлди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиевнинг (5-0, 4 КО) жаҳон чемпионлик камари учун жанги муддати ортга суриладиган бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан 14 февраль куни WBA штаб-квартираси жойлашган Панамада йўналиш чемпионлиги учун бир неча вазн тоифаларида навбатдаги савдолар бўлиб ўтган. Уларнинг бири Муроджон Аҳмадалиев иштирок этаётган вазн тоифасида амалдаги чемпион Даниэл Роман (26-2-1, 10 КО) ва мажбурий даъвогар Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жангни ташкил қилиш бўйича очиқ савдо ҳам бор эди.

Бу сафар WBA мазкур жангни савдосини зоқ муддатга қолдирдди. Энди Даниэл Роман ва IBF йўналиши бўйича чемпион саналган Теренс Доэни (21-0, 15 КО)билан камарларни бирлаштирувчи жанг ўтказади. Мазкур баҳс апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жанг ғолиби биринчи рақамли даъвогар Муроджон Аҳмадалиевга қарши рингга чиқиши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Роман-Аҳмадалиев жанги бўйича дастлабки очиқ савдо 6 февраль куни ташкил этилган ва ўшанда мазкур масала бир ҳафта ортга сурилганди.

Аҳмадалиев промоутерлик компанияси вакилларининг GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилишича, эндиликда Муроджон иккита камар учун жанг қилишдан олдин WBA Intercontinental камарини яна бир маротаба ҳимоя қилувчи жангда иштирок этади. Жангнинг муддати ва жойи ва рақиб ҳақида тез орада маълумот берилади.

 

Энг муҳим хабарларни Go Sport‘нинг Телеграм-канали орқали кузатиб боринг!

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид