Бокс/ММА

Бокс бўйича олимпиада саралашида иштирок этадиган боксчилар маълум бўлди. Ким қайси вазнда боради?

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Янгиободдаги йиғинни якунлаб, лицензион мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичи ўташ учун Иорданияга жўнаб кетишмоқда.

Хабарингиз бор, 3-11 март кунлари Иордания пойтахти Аммfн шаҳрида Осиё/Океания мамлакатлари боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия тақдим этувчи мусобақа ўтказилади.

Терма жамоа 15 февраль куни тўпланади ва 16 февралда Иорданияга жўнаб кетишади. Боксчилар лицензион мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини айнан ўша ерда олиб боришади. Профессионал боксда жангини ўтказадиган Бектемир Мелиқўзиев жангдан сўнг дарҳол Туркия орқали Иорданияга етиб боради ва терма жамоага қўшилади.

Аммандаги йиғинга қуйидаги 8 нафар асосий таркиб спортчилари ва уларга икки нафар спарринг рақиблар, жами 24 нафар боксчи йўл олади. Қуйида боксчилар рўйхати ва уларнинг вазн тоифалари билан танишиб олишингиз мумкин:

-52 кг
Шаҳобиддин Зоиров
Аброржон Қодиров
Фозил Абдумуродов
– 57 кг
Миразизбек Мирзаҳалилов
Ойбек Жўраев
Шунқор Абдурасулов
– 63кг
Элнур Абдураимов
Алиёр Норалиев
Бобурмирзо Толибов
-69 кг
Бобоусмон Батуров
Билолбек Мирзараҳимов
Саиджамшид Жаффаров
-75 кг
Бектемир Мелиқўзиев
Фанат Қаҳрамонов
Наво Тамозов
-81 кг
Дилшод Рўзметов
Козим Мардонов
Шоҳруҳ Рустамов
-91 кг
Санжар Турсунов
Мадияр Саидраҳимов
Жамшид Абдуллаев
+91 кг
Баҳодир Жалолов
Лазизбек Муллажонов
Жамшид Худойберганов

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид