Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов энг принципиал рақибига яна ютқазди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати давомэтмоқда. Бугун куннинг энг марказий жангида Ҳасанбой Дўсматов ҳиндистонлик рақибига қарши рингга чиқди.

-52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов сўнгги йиллардаги энг принципиал рақиби — ҳиндистонлик Амитга қарши рингга чиқди. Ҳакамларнинг турфа хил қарори билан ҳиндистонлик боксчи ғалаба қозонди.

Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари финалида ҳам айнан мана шу ҳиндистонлик боксчига имкониятни бой бериб қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. Кечки дастурдан ўрин олган жанглар қуйидагича

-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Муҳаммад Алкасбех (Иордания)
-81 кг: Дилшодбек Рўзматов – Бек Нурмаганбет (Қозоғистон)

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид