Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпионатини ишончли ғалаба билан бошлади

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари навбатдаги ғалабага эришишди.

-52 кг вазнда иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов биринчи жангида брунейлик Тенсин Другйелга қарши рингга чиқиб, рақибини осонлик билан мағлубиятга учратди. Жангнинг дастлабки қисмидаёқ Дўсматов рақибини нокдаунга учратди. Шундан сўнг бутун жанг давомида устунлик қилди ва ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳоларига кўра 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун яна беш нафар боксчи рингга чиқади. -69 кг вазнда Бобо Усмон Батуров Сажжар Козимзодапоштирига (Эрон) қарши рингга чиқса, -81 кг вазнда Дилшодбек Рўзматов Брижеш Ядав (Ҳиндистон)га қарши куч синашади. Кундузги дастурдан шунингдек, -51 кг вазнда Фарангиз Ҳошимова ва Назим Қизибай (Қозоғистон) жанги ҳам ўрин олган.

Кечки дастурда эса -60 кг вазнда Шукуржон Раҳимов – яманлик Аҳмад Насим Ҳуссайнга қарши рингга чиқса, аёллар ўртасида шу вазнда Райхона Қодирова – Непал вакили Пунам Равал билан жанг қилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид