Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов ҳам рингга чиқди.

+91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Жалолов хитойлик рақиби Ҳаипенг Муга қарши қарши жанг олиб борди. Уч раунд давомида Баҳодир устунликка эга бўлди ва ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -60 кг вазнда Шукуржон Раҳимов ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, -75 кг вазнда терма жамоа етакчиси Исроил Мадримов қозоғистонлик Турсунбай Кулаҳметга ҳакамларнинг турлича қарори билан очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Шунингдек, Санжар Турсунов ҳамда Бобо Усмон Батуров рақибларини мағлуб этиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритишганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид