Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов рақибини биринчи раундда нокаутга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) 10 апрель (Тошкент вақти билан 11 апрель тонгида) куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Жалолов шу куни америкалик боксчи, собиқ ММА жангчиси Брендан Барреттга (7-3-2, 5 КО) қарши рингга чиқди. Шимолий Америка бокс федерациясининг (NABF) иккинчи даражали камари NABF Junior камари учун кечган жанг биринчи раунддаёқ ниҳоясига етди. Раунднинг 2:45 дақиқасида рақиб иккинчи марта нокдаун ҳолатига тушгач, рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. Натижада Жалолов яна бир техник нокаут эвазига қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўзнинг проф-боксдаги илк камари NABF Junior камарини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов бунгача сўнгги марта 15 март куни америкалик бошқа бир боксчи Вилли Ҳарвейни (3-2-1, 3 КО) иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид