Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловга уй совға қилинди

Профессионал бокснинг супер оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Баҳодир Жалоловга (6-0, 6 КО) уй совға қилинди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Жалоловга ўзи туғилиб ўсган Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳрида бунёд этилган 2 хонали уйнинг калити ва эгалик сертификати топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов апрель ойида бўлиб ўтган ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган ва икки карра Осиё чемпионига айланганди.

Шунингдек, у 10 апрел куни америкалик Брендан Барреттга (7-3-2, 5 КО) қарши жангда техник нокаут эвазига қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўзнинг проф-боксдаги илк камари NABF Junior камарини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид