Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7) вазн тоифасида рингга чиқаётган Баҳодир Жалолов (5-0, 5 КО) 10 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, Жалолов шу куни америкалик Донни Палмерга (10-2-1, 9 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг 8 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган. Мазкур тўқнашув, олдин хабар берганимиздек, Нью-Йоркдаги “Sony Hall” саройида бўлиб ўтади. Баҳодир Жалолов 8 раундлик жанг ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов сўнгги марта 15 март куни америкалик бошқа бир боксчи Вилли Ҳарвейни (3-2-1, 3 КО) иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид