Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг бўлажак жангдаги рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) 24 июль куни украиналик боксчига қарши рингга чиқади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Москвадаги “Корстон клуб“ аренасида бўлиб ўтадиган жангда Баҳодирга украиналик Герман Скобенко (5-4-2, 2 КО) рақиблик қилади. Жанг 8 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов бунга қадар, сўнгги марта жорий йилнинг 10 апрель куни АҚШда Брендан Барреттга (7-3-2, 5 КО) қарши жангда ғалаба қозониб, Шимолий Америка бокс федерацияси — NABFнинг иккинчи даражали камари (NABF Junior) чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Кейинроқ у ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиб, кетма-кет иккинчи марта мазкур мусобақа олтин медалига эга чиққанди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид