Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонилк боксчи Бектемир Мелиқўзиев (1-0, 1 КО) август ойида ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Мелиқўзиев 30 август куни Калифорния штатининг Пасадена шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Жанг олти раунддан иборат бўлиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнь куни Ҳолливудда бўлиб ўтган бокс кечасида проф-боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидел Риосга (23-20-4, 13 КО) қарши жангда рақибини биринчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид