Бокс/ММА

Мураббий Жоэл Диас: «Бектемир Мелиқўзиевни рингда кўргани кўзим йўқ»

Профессионал бокс бўйича мураббий, “Мир бокса” компаниясида мураббийлик қилаётган мексикалик собиқ боксчи Жоэл Диас ўзининг янги шогирдли Бектемир Мелиқўзиев ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жин урсин, Бектемир “безори” Мелиқўзиев билан рингдаги машғулотларни кўргани кўзим йўқ. Бунақа пайтда у билан ишлашни умуман хоҳламайман. Чунки унинг зарбалари жуда кучли (кулади), у ҳатто махсус қопламали бокс ёстиқчасини, ёки қўл лапасини урганда ҳам бу сезилади.

Умуман, бугунги кунда биз билан шуғулланаётган Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) ва Бектемир Мелиқўзиев каби боксчилар ноёб иқтидор эгалари. Улар проф-рингда 10та жанг ўтказгунча жаҳон чемпионлиги камарини қўлга кирита олишади», дея гапириб ўтган Диас.

Эслатиб ўтамиз, профессионал боксда супер ўрта (-76,2 кг) вазнда фаолиятини бошлаши кутилаётган Бектемир Мелиқўзиев июнь ойида дебют жангини ўтказиши кутилмоқда. Олдинроқ, унинг кучли зарбалари сабаб менежерлари унга “BULLY” (безори) дея лақаб қўйишганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид