Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг жанги тасдиқланди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев (2-0, 2 КО) йилнинг энг марказий бокс оқшомида рингга кўтарилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашрига боксчининг менежери Алик Фролов маълум қилди.

Фроловга кўра, Бектемир Мелиқўзиев 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқиши расман тасдиқланган. У минтақавий чемпионлик камари учун рингга чиқиши лозим. Аҳамиятли томони мазкур бокс оқшомининг марказий жангида афсонавий Сауль “Канело” Альварес (51-1-2, 35 КО) россиялик Сергей Ковалёвга (34-3-1, 29 КО) қарши рингга кўтарилади. Бектемир айнан шу бокс кечасининг кардида рингга чиқади. Жанглар Лас-Вегасдаги машҳур MGM Grand саройининг “Garden Arena”сида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мелиқўзиев франциялик машҳур боксчи, беш карра собиқ жаҳон чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпионлик камари учун жангларда иштирок этган Ҳассан НʼДам НʼЖикамга (37-4, 21 КО) қарши рингга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик. Айни вақтга қадар музокаралар давом этмоқда. Бу борада “Мир бокса“ вакилига мурожаат қилганимизда, 1-2 кун ичида рақиб аниқ бўлиши ва расман тасдиқланишини билдириб ўтди.

Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев “Мир бокса” промоутерлик компанияси боксчи бўлиб, унинг жангларини ташкил этиш ҳуқуқини собиқ бокс юлдузи Оскар Де Ла Хойяга қарашли Golden Boy промоутерлик компанияси қўлга киритган. 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомини ҳам айнан Golden Boy промоутерлик компанияси ташкиллаштиради.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид