Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев энди — «безори»

Профессионал боксда фаолиятини бошлаётган Бектемир Мелиқўзиев фаолиятини супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида олиб бориши маълум бўлди. Бу ҳақда «Мир бокса» промоутерлик компанияси вакили Алик Фролов GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Фроловнинг қўшимча қилишича, Бектемир айни вақтда мураббийлар Жоэл Диас ва Антонио Диас қўлида машғулотлар олиб бормоқда. Бектемирнинг зарбаси ниҳоятда кучли экани ҳисобига унга “безори” (Bully) дея лақаб беришган. Мелиқўзиев профессионал рингда фаолият бошлагач, айнан шундай лақаб остида рингга чиқиши кутилмоқда.

Ҳозирча Бектемир Мелиқўзиевнинг дебют жанги қачон бўлиб ўтиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, ”Мир бокса” промоутерлик компанияси вакиллари саналган Шаҳрам Ғиёсов Wonder boy (”мўъжизакор бола”), Муроджон Аҳмадалиев исми қисқартмаси — MJ, Исроил Мадримов эса The Dream (орзу) тахаллусини олган. Сўнгги жангидаги ғалабадан сўнг Мадримовни машҳур промоутер Эдди Ҳирн “The Monster” деб атаганди. АҚШда фаолият олиб бораётган яна бир боксчи Баҳодир Жалоловни эса “Big Uzbek” лақаби билан чақиришади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид