Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги муддати маълум. У чемпионлик камари учун рингга чиқади

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) декабр ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Унга кўра, Мелиқўзиев тўртинчи жанги 13 декабр куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Унда боксчи WBA минтақавий чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Жанг Калифорнияда, Индио шаҳрида бўлиб ўтиши мўлжалланган. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.

Олдинроқ, унга франциялик собиқ жаҳон чемпиони рақиблик қилиши хабар қилингандихабар қилинганди. Аммо бу жанг ўтказилмайдиган бўлди. Энди у бошқа рақибга қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Мелиқўзиев 2 ноябрь куни рингга чиқиб, америкалик Клей Коллардни (4-2-3, 1 КО) тўртинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратгандимағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид