Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди. У собиқ жаҳон чемпионлигига даъвогар билан жанг қилади

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиевнинг (2-0, 2 КО) бўлажак жангдаги рақиби ўзгарди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Унга кўра, Бектемир Мелиқўзиев 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида украиналик Исмаил Силлаҳга (27-6, 21 КО) қарши рингга кўтариладиган бўлди. Тўқнашув 8 раундга мўлжалланган рейтинг жанги бўлиши кўзда тутилган.

Аҳамиятли томони мазкур бокс оқшомининг марказий жангида афсонавий Сауль «Канело» Альварес (51-1-2, 35 КО) россиялик Сергей Ковалёвга (34-3-1, 29 КО) қарши рингга кўтарилади. Бектемир айнан шу бокс кечасининг кардида рингга чиқади. Жанглар Лас-Вегасдаги машҳур MGM Grand саройининг «Garden Arena»сида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Силлаҳ ўрта тажрибали боксчи бўлиб, 2013 йилда ярим оғир вазн тоифаси WBO жаҳон чемпионлик камари учун айнан Сергей Ковалёвга қарши рингга чиқиб, имкониятни бой берганди.

Олдинроқ, Мелиқўзиевнинг франциялик машҳур боксчи, беш карра собиқ жаҳон чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпионлик камари учун жангларда иштирок этган Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикамга (37-4, 21 КО) қарши рингга кўтарилиши ва бу жанг 10 раунддан иборат бўлиб, супер ўрта вазн тоифасининг WBA InterContinental чемпионлик камари учун кечиши ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, мазкур жанг санаси ортга сурилган. Мелиқўзиев собиқ чемпионга қарши аввал белгиланганидек, 26 ноябрь куни рингга чиқиши режалаштирилмоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид