Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг дебют жанги муддати ва манзили маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаши кутилаётган Бектемир Мелиқўзиевнинг дебют жанги муддати ва манзили маълум бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашрига менежер Алик Фролов маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Бектемир жорий йилнинг 13 июнь куни профессионал боксдаги илк жангини ўтказади. Жанг АҚШда, Калифорниядаги Коста Меса шаҳрида жойлашган “The Hangar” кўргазмалар залида бўлиб ўтади. Ҳозирча жангнинг аниқ санаси номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир апрель ойидан буён Америкада “Мир бокса” промоутерлик клуби таркибида машғулотларда иштирок этиб келмоқда. Аммо унинг дебют жанги “Мир бокса“ промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинмайди.

 

Мураббий Жоэл Диас: «Бектемир Мелиқўзиевни рингда кўргани кўзим йўқ»

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид