Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди

Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) июль ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчи GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Унга кўра, Жалолов 24 июль куни Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Спортчи тез кунда бу борада ҳам маълумот беришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов бунга қадар, сўнгги марта жорий йилнинг 10 апрель куни АҚШда Брендан Барреттга (7-3-2, 5 КО) қарши жангда ғалаба қозониб, Шимолий Америка бокс федерацияси — NABFнинг иккинчи даражали камари (NABF Junior) чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Кейинроқ у ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиб, кетма-кет иккинчи марта мазкур мусобақа олтин медалига эга чиққанди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид