Бокс/ММА

Бобо Усмон Батуров бронза медали билан чекланди

Ҳаваскор боксчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Бобо Усмон Батуров ярим финалда мусобақадаги иштирокини якунлади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

-69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бобо Усмон бу босқичда англиялик Пэт Маккормакка қарши баҳс олиб борди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамларнинг бир овоздан (тўрт ҳакам 30:27, бир ҳакам 29:28 натижасини қайд этган) берган натижаларига кўра Пэт Маккормак ғалаба қозонди ва таблода 5:0 ҳисоби порлади. Бу натижа орқали Бобо Усмон Батуров ЖЧ бронза медали билан кифояланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Шаҳобиддин Зоиров ва Миразизбек Мирзаҳалилов финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Бугун яна икки нафар ўзбек боксчилари финал йўлланмаси учун рингга чиқади.

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид