Бокс/ММА

Бобо Усмон Батуров иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари навбатдаги ғалабага эришишди.

-69 кг вазнда иштирок этаётган Бобо Усмон Батуров нимчорак финал босқичида эронлик Сажжар Козимзодапоштирига қарши рингга чиқиб, рақибини мағлубиятга учратди. Ҳакамларнинг барчаси Бобо Усмон ғалабасини қайд этди ва натижада Батуров иккинчи жангини ҳам муваффақиятли ўтказиб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Бугун яна тўрт нафар ўзбекистоноик боксчи рингга чиқади. -81 кг вазнда Дилшодбек Рўзматов Брижеш Ядав (Ҳиндистон) билан куч синашса, аёллар ўртасида -51 кг вазнда Фарангиз Ҳошимова ва Назим Қизибай (Қозоғистон) жанги ҳам бўлиб ўтади.

Кечки дастурда эса -60 кг вазнда Шукуржон Раҳимов – яманлик Аҳмад Насим Ҳуссайнга қарши рингга чиқса, аёллар ўртасида шу вазнда Райхона Қодирова – Непал вакили Пунам Равал билан жанг қилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид