Бокс/ММА

Бобо Усмон Батуров мўғулистонлик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи вакили Бобо Усмон Батуров ҳам ғалаба қозонди.

Мўғулистонлик Баярку Ганбаатарга қарши рингга чиққан Бобо Усмон Батуров жангнинг биринчи раундидаёқ яққол устунликка эга бўлди ва рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Иккинчи раундда эса рақиб қошидан жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади. Натижада Батуров муддатидан олдин ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шунқор Абдурасулов қийинчилик бўлсада ироқлик рақибини енгиб, кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалаганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид