Бокс/ММА

Бобо Усмон Батуров принципиал рақибини мағлубиятга учратди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобо Усмон Батуров ҳам рингга чиқди.

-69 кг вазн тоифасида рингга чиққан Бобо Усмон қозоғистонлик принципиал рақиби Асланбек Шимбергеновга қарши қарши жанг олиб борди. Учинчи раундда иккала боксчи ҳам жароҳат олгани сабабли жанг муддатидан олдин якунланди. Ҳакамлар ўша вақтгача бўлган очколарни ҳисоблаб чиқишди ва якунда Бобо Усмон Батуров ҳакамларнинг турфа хил қарори эвазига очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Батуров Осиё ўйинлари финалида ҳам Асланбекни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -60 кг вазнда Шукуржон Раҳимов ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, -75 кг вазнда терма жамоа етакчиси Исроил Мадримов қозоғистонлик Турсунбай Кулаҳметга ҳакамларнинг турлича қарори билан очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Шунингдек, Санжар Турсунов ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид