Бокс/ММА

Бобо-Усмон ёки Иқбол, Ҳасанбой-Латипов. Ўзбекистонда бокс бўйича жаҳон чемпионати йўлланмаси учун супер-турнир ўтказилади

Сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини учун Ўзбекистонда саралаш мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур саралаш баҳслари супер-турнир форматида (кичик, қисқа давом этувчи танлов) ўтказилади ва унда ҳар бир вазн тоифаси вакиллари спарринг жангларида иштирок этади. Халқаро бокс ассоциацияси AIBA бўлажак мундиал ҳам олимпиада учун жорий этилган янги вазн тоифалари — 8та вазнда ўтказилишини маълум қилган.

Шу боисдан бокс федерацияси ва Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари ҳар бир вазн тоифасидан 4 нафар (+91 вазнида икки нафар) боксчилар иштирокида супер-турнир — спарринг жанглари ўтказишга қарор қилди. Ярим финал ва финал кўринишида ўтадиган спарринг жангларида ғолиб чиққан 8 нафар боксчи Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Супер-турнир қуръа натижалари билан қуйида танишиб олишингиз мумкин:

-52 кг:

Ҳасанбой Дўсматов (Андижон) – Аброржон Қодиров (Фарғона)
Жасурбек Латипов (Андижон) – Нодир Мирзаҳмедов (Тошкент ш.)

-57 кг:

Миразиз Мирзаҳалилов (Фарғона) – Худойназар Файзов (Тошкент вил.)
Абдумалик Халаков (Тошкент ш.) – Абдулҳай Шораҳматов (Тошкент ш.)

– 63 кг:

Равшанбек Умрзоқов (Андижон) – Отабек Холматов (Тошкент ш.)
Камрон Эшматов (Андижон) – Жаҳонгир Расулов (Тошкент ш.)

-69 кг:

Бобо-Усмон Батуров (Жиззах) – Жаҳонгир Раҳмонов (Тошкент вил.)
Иқболжон Холдоров (Андижон) – Билолбек Мирзараҳимов (Фарғона)

– 75 кг:

Фанат Қаҳрамонов (Самарқанд) – Ақмурод Ғаффоров (Сурхондарё)
Одил Арслонов (Бухоро) – Акмал Қосимов (Фарғона)

-81 кг:

Дилшод Рўзметов (Тошкент вил.) – Шоҳруҳ Рустамов (Фарғона)
Козим Мардонов (Фарғона) – Абдуқодир Фармонов (Бухоро)

-91 кг:

Мадияр Саидраҳимов (Тошкент вил.) – Профсор Роримша (Бухоро)
Сардор Ёрмуҳаммедов (Бухоро) – Жамшид Абдуллаев (Фарғона)

+91 кг:

Лазиз Муллажонов (Фарғона) – Абдулла Хударганов (Тошкент вил.).

Дастлабки маълумотларда -52 кг вазнда Рио олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров, -63 кг вазнда эса Шунқор Абдурасулов ҳам иштирок этиши маълум қилинганди. Аммо бизга номаълум сабабларга кўра, улар мазкур спарринг турнири қуръасида қайд қилинмаган.

Турнир 20 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирча унинг қаерда бўлиб ўтиши бўйича якуний қарорга келинмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид