Бокс/ММА

Бокс бўйича Осиё чемпионига уй совға қилинди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида ярим ўрта (-69 кг) вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган Бобо Усмон Батуровга уй совға қилинди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашрига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидаги манба хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан жорий йилнинг 19-26-апрель кунлари Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медаль соҳиби бўлган Бобо Усмон Ботуровга фахрий ёрлиқ, пул мукофоти ҳамда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидан намунали асосда қурилаётган кўп қаватли хонадонларда 3 хоналик уй берилди.

Бундан ташқари мазкур чемпионатда аёллар ўртасида – 64 кг вазнда бронза медални қўлга киритган Мафтуна Мелиева ҳамда жорий йилнинг 14-19-апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича Осиё очиқ чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шоҳиста Аноровага фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 4та олтин, 1та кумуш ва 4та бронза медалларини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид