Бокс/ММА

Бокс бўйича Олимпиадага саралаш турнири бекор қилинди. Ўзбекистон терма жамоаси ортга қайтади

Хитойнинг Уҳан шаҳрида бўлиб ўтиши лозим бўлган ёзги олимпиадага саралаш мусобақаси бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилий қўмита манбасига таяниб GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Бугун, 22 январь куни Олимпиада саралаши бўйича ташкилий қўмита Осиё ва Океания минтақаси саралашида иштирок этиш бўйича аккредитациядан ўтган бокс федерацияларига мусобақа бекор бўлгани ҳақида хат юборган.

«Хитойда янги коронавирус келтириб чиқарган пневмония сабабли биз сизнинг хавфсизлигингиз ва саломатлигингизни ўйлаб ушбу мусобақани бекор қилишга қарор қилдик», – дейилади хабарда.

Саралаш мусобақасининг янги манзили ва муддати борасида Олимпиада саралашига масъул ташкилотлар томонидан кейинроқ эълон қилиниши айтиб ўтилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган хабарга кўра, 22 январ ҳолатига кўра, мазкур касаллик натижасида 9 киши ҳалок бўлган, 440 одам касалликка чалингани рўйхатга олинган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид