Бокс/ММА

Бокс федерацияси: “ЖЧ саралаш турнири ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди”

Ўзбекистон бокс федерацияси Жаҳон чемпионати учун саралаш мақомини берадиган мини турнир ўтказилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бокс федерацияси вакилининг GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилишича, ташкилот жаҳон чемпионати учун саралаш турнири ўтказиш ниятида эмас.

“Бу турнир ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Терма жамоа аъзолари машғулотлар жараёнида спарринг жангларида иштирок этиши мумкин. Лекин бу турнир мақомида бўлмайди. Спарринг жангларида ғалаба қозонганлар ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этади дегани эмас”, дея маълум қилган бокс федерацияси.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича жаҳон чемпионати сентябрь ойида Россияда бўлиб ўтади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид