Бокс/ММА

Бокс федерациясига ким раҳбар бўлиши маълум бўлди

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати 2 февраль куни бокс федерациясида ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтиши тасдиқлади. Унга кўра, ташкилий масала кўриб чиқилиши лозим.

Go Sport манбалари берган хабарга кўра, бокс федерациясининг янги вице президенти лавозимига тадбиркор Сакен Пўлатов сайланади.

Сакен Пўлатов бир неча йиллардан буён Тошкентнинг “Локомотив“ футбол клуби тизимида фаолият юритиб келиши айтилади. Бироқ унинг қандай лавозимда ишлаши ҳеч бир манбада кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Go Sport бокс федерациясининг сўнгги тўрт йилликдаги биринчи вице-президенти Шерзод Тошматов истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар берганди.

Маълумот учун, Шерзод Тошматов 2014 йилнинг ноябрь ойидан федерацияда фаолият юритиб келади. Федерация президент Очилбой Раматов бир вақтнинг ўзида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбари, Ўзбекистон футбол федерациясининг президенти бўлгани боис, федерацияни асосан Тошматов бошқариб келган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид