Бокс/ММА

Бокс бўйича жаҳон чемпионларига Tracker, совриндорларга Gentra ва Nexia 3 совға қилинди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик уч нафар боксчиларга Chevrolet Tracker автомобиллари совға қилинди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Чемпионатда барча рақибларини енгиб, биринчи ўринни қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Баҳодир Жалолов Tracker, кумуш медал соҳиби Дилшод Рўзметов Gentra ва бронза медали соҳиби Бобо Усмон Батуров эса Nexia 3 автомобиллари билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ президент Шавкат Мирзиёев чемпионат қаҳрамонларини давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид