Бокс/ММА

Ва ниҳоят! Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпионлик камари учун жанг бўйича келишувга эришди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) мазкур вазн тоифаси WBA чемпионлик камари учун жанг бўйича ниҳоят келишувга эришди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Манбага кўра, йўналиш чемпиони Даниэл Романнинг (27-2-1, 10 КО) промоутерлари узоқ давом этган ўйланишлардан сўнг Муроджон Аҳмадалиевга қарши жангда иштирок этишга розилик берган. Жанг ҳозирча 14 сентябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тез орада бу борада расмий маълумот берилади.

Олдинроқ, Романнинг промоутерлари WBA чемпионлик камарини вакант қолдириш ва IBF камари ҳимояси учун япониялик Рёсуки Ивасага (26-3, 16 КО) қарши рингга кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2 июль куни бўлиб ўтган промоутерлик савдоларида WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар Муроджон Аҳмадалиев томони ғалаба қозонганди. Унга кўра, 14 сентябрдан ташқари 21 ёки 28 сентябрь кунлари ҳам жанг ўтказиш варианти ҳам бор эди.

Мазкур жангнинг ташкил этилиши бўйича қўшимча барча маълумотлар билан қуйидаги мақолада танишиб олишингиз мумкин.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид