Бокс/ММА

Дилшодбек Рўзметов учинчи бўлиб ЖЧ финалига йўлланма олди

Ҳаваскор боксчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Дилшодбек Рўзметов ярим финал босқичида ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

-81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Дилшод бу босқичда англиялик Бенжамен Уиттқарши баҳс олиб борди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамларнинг бир овоздан (тўртта ҳакам 29:28, битта ҳакам 30:27) кўра Рўзметов ғалаба қозонди ва таблода 5:0 ҳисоби порлади. Бу натижа орқали у ўзбек боксчилари орасида учинчи бўлиб финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Шаҳобиддин Зоиров ва Миразизбек Мирзаҳалилов финал йўлланмасини қўлга киритганди. ва Бобо Усмон Батуров эса бронза медали билан чекланадиган бўлди. Бугун яна бир нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид