Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев яна рақибини нокаутга учратди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) навбатдаги жангида ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Лас-Вегасдаги MGM Grand аренасида бўлиб ўтган жангда Бектемир Мелиқўзиев америкалик Клэй Коллардга (4-2-3, 1 КО) қарши рингга чиқди. 8 раундга мўлжалланган рейтинг жанги тўртинчи раундда ниҳоясига етди. Бектемир мазкур раундда дастлаб нокдаун ҳолатига туширди, аммо рақиб ўрнидан туришга муваффақ бўлганди. Кейинги уринишда Мелиқўзиевнинг жигарга берган зарбасидан сўнг рақиб яна ерга қулади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди. Шу тариқа Бектемир учинчи жангида ҳам муддатидан олдин ғалабага эришди.

Олдинроқ, Мелиқўзиевнинг франциялик машҳур боксчи, беш карра собиқ жаҳон чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпионлик камари учун жангларда иштирок этган Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикамга (37-4, 21 КО) қарши рингга кўтарилиши ва бу жанг 10 раунддан иборат бўлиб, супер ўрта вазн тоифасининг WBA InterContinental чемпионлик камари учун кечиши ҳақида хабар бергандик. Мелиқўзиев собиқ чемпионга қарши аввал белгиланганидек, 26 ноябрь куни рингга чиқиши режалаштирилмоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид