Бокс/ММА

Элнур Абдураимов ҳам биринчи босқични муваффақиятли ўтказди

Ҳаваскор боксчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Элнур Абдураимов ҳам ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

-63 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Элнур биринчи босқичда жазоирлик Бин Базиз рақиблик қилди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан Абдураимовнинг ғалабасини қайд этишди ва таблода 5:0 ҳисоби (учта ҳакам 30:27, битта ҳакам 30:25, битта ҳакам 30:26) порлади. Элнур жангнинг учинчи раундида рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Фанат Қаҳрамонов ва Дилшод Рўзметов ва Шаҳобиддин Зоиров рақибларини енгиб иккинчи босқичга йўлланма олишганди.

Буёғига бошқа спортчилар ҳам ўз иштирокларини навбатма-навбат бошлаб олишади. Қуръа натижаларига кўра, қолган боксчиларнинг дастлабки рақиблари қуйидагича:

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Де Андраде (Бразилия)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория)

-91 кг: Санжар Турсунов – Тейшейра Да Сильва (Бразилия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон).

Эслатиб ўтамиз, мазкур жангларни Россиянинг “Матч! Боец” телеканали орқали томоша қилиш мумкин. Ўзбекистонда жанглар чорак финалдан бошлаб UzReport телеканали орқали намойиш этилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид