Бокс/ММА

Элнур Абдураимовнинг бўлажак рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Элнур Абдураимов (4-0, 4 КО) 18 май куни рингга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик. Бугун боксчининг бўлажак жангдаги рақиби аниқ бўлди.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, Элнур шу куни танзаниялик тажрибали боксчи Исса Нампепечега (29-9-6, 12 КО) қарши қарши рингга чиқади.

Исса эндигина 24 ёшга кирган бўлишига қарамасдан, шу кунга қадар 44та жангда иштирок этган бўлса, уларнинг олтита турли йўналишлардаги минтақавий чемпионлик камарлари учун жанг қилган.

Мазкур бокс оқшоми Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган “РМК яккакурашлар академияси“ спорт саройида бўлиб ўтади. Жанглар Россиянинг БОКС ТВ телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, шу куни ўзбекистонлик бошқа боксчилар енгил вазн тоифасида Равшанбек Умурзоқов (8-0, 7 КО) ва иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Сардор Музаффаров (4-1, 2 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказиши кўзда тутилган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид