Бокс/ММА

Енгилмас ўзбек яна ғалаба қозонди ва чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Равшанбек Умурзоқов (10-0, 7 КО) ўзининг 10-жангини ўтказди.

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги РМК яккакурашлар академияси спорт саройида бўлиб ўтган бокс кечасида Равшанбекка филиппинлик Ролдан Алдеага (14-8-1, 8 КО) қарши рингга чиқди. WBA Asia чемпионлик камари учун кечган 10 раундлик жангда Равшанбек Умурзоқов ҳакамларнинг бир овоздан (98-91, 98-91, 97-92) берган баҳоларига кўра, ғалаба қозонди. У рақибини биринчи раундда нокдаунга учратишга ҳам муваффақ бўлганди.

Бу натижа орқали Умурзоқов ўзининг WBA чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Бу унинг иккинчи ҳимоя жанги бўлди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид