Бокс/ММА

Энтони Жошуанинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди

Профессионал бокснинг супероғир вазн (+90,7 кг) тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони буюк британиялик Энтони Жошуа (22-0, 21 КО) 1 юнь куни навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчининг промоутери Эдди Ҳирн тасдиқлади.

Энтони Жошуа шу куни илк марта АҚШда жанг қилади. Нью-Йорк шаҳридаги Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтадиган баҳсда унга америкалик Жаррел Миллер (23-0-1, 20КО) қарши рингга чиқади. “Катта чақалоқ” лақабли боксчига қарши жангда Жошуа тўртта асосий камарини ҳимоя қилади.

Чемпионлик жанги АҚШда DAZN стриминг платформасида трансляция қилса, Британияда жанг Sky Sports телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид