Бокс/ММА

Эррол Спенс Қудратилло Абдуқаҳҳоровга қарши жаҳон чемпионлик камарини ҳимоя қилишга мажбур

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Эррол Спенс (26-0, 21 КО) навбатдаги жангини ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоровга (17-0, 9 КО) қарши ўтказиши лозим бу ҳақда GoSport манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Эррол Спенс дастлабки келишув бўйича WBC йўналиши бўйича мажбурий даъвогар Дэнни Гарсияга қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо WBC раҳбари Маурисио Сулаймон IBF билан келишувга эришилганини билдирди ва эндиликда Эррол Спенс рингга қайтган тақдирда биринчи бўлиб IBF камари расмий даъвогарига қарши рингга чиқиши лозим бўлади.

Ҳозирча, Спенснинг қачон рингга қайтиши маълум эмас. У бир неча ой муқаддам ўз автомобилида жиддий автофалокатга учраган ва номаълум муддатга боксдан узоқлашган.

Эслатиб ўтамиз, IBF ҳар эҳтимолга қарши Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Сергей Липинец (16-1, 12 КО) ўртасида IBF вақтинчалик чемпионлик камари учун жангга буюртма бериб қўйган. Агар Спенс 28 декабрга қадар ҳимоя жанги бўйича келишувга эришган тақдирда Абдуқаҳҳоров унга қарши рингга кўтарилади. Агар аксинча бўлса, камар вакант қолдирилади ва унга Абдуқаҳҳоров ва Липинец курашади.

 

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид