Бокс/ММА

Бугун ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

ХХ маротаба ташкил этилаётган мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун мусобақанинг биринчи кунидан иштирокини бошлайди.

Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи вакили сифатида -75 кг вазн тоифаси вакили Фанат Қаҳрамонов рингга чиқади. Кеча бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, Фанат Қаҳрамоновга мўғилистонлик Давааням Даваасурен рақиблик қилади.

Эртадан бошқа спортчилар ҳам ўз иштирокларини навбатма-навбат бошлаб олишади. Қуръа натижаларига кўра, қолган боксчиларнинг рақиблари қуйидагича:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон)

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша)

-63 кг: Элнур Абдураимов – Бин Базиз (Жазоир)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нармандах Шинебаяр (Мўғулистон)

-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон).

Эслатиб ўтамиз, мазкур жангларни Россиянинг «Матч! Боец» телеканали орқали томоша қилиш мумкин. Ўзбекистонда жанглар чорак финалдан бошлаб UzReport телеканали орқали намойиш этилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид