Бокс/ММА

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Ҳаваскор боксчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси вакили Фанат Қаҳрамонов ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

-75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Фанат Қаҳрамонов биринчи босқичда мўғилистонлик Давааням Даваасурен рақиблик қилди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан Фанатнинг ғалабасини қайд этишди ва таблода 5:0 ҳисоби (учта ҳакам 30:27, иккита ҳакам 29:28) порлади.

Эртадан бошқа спортчилар ҳам ўз иштирокларини навбатма-навбат бошлаб олишади. Қуръа натижаларига кўра, қолган боксчиларнинг рақиблари қуйидагича:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Бин Базиз (Жазоир)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нармандах Шинебаяр (Мўғулистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон).

Эслатиб ўтамиз, мазкур жангларни Россиянинг «Матч! Боец» телеканали орқали томоша қилиш мумкин. Ўзбекистонда жанглар чорак финалдан бошлаб UzReport телеканали орқали намойиш этилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид