Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаров мағлубиятга учради

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаров (7-1, 4 КО) ўзининг саккизинчи жангини ўтказди.

АҚШнинг Аризона штати Тюксон шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга америкалик Майкал Фокс (20-1, 5 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда бир овоздан очколар бўйича Фокс ғалаба қозонди. Ҳакамлар 96-92, 96-92, 95-93 ҳисобларида Фокс ғалабасини эътироф этди.

Натижада Фазлиддин Ғоибназаров ўзидан салкам 25 см баландроқ рақибга ютқазиб, проф-боксдаги биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Фокс эса уч ой муқаддам ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашевдан (16-0, 14 КО) учралган мағлубиятдан сўнг дастлабки ғалабасига эришди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид