
Рио олимпиадаси чемпиони, айни вақтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчи Фазлиддин Ғоибназаров “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Боксчи “мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган ҳиссасини инобатга олиб мазкур унвон билан тақдирланди“, дейилади вазирлик хабарида.
Таниқли спортчига мазкур мукофотни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев топширди.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров 19 январь куни Нью-Йоркда доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказиб, рақибини муддатидан олдин таслим этиб, ғалаба қозонганди. У ҳозиргача профессионал боксда ўтказган барча еттита жангида ғалаба қозонган, тўрт марта рақибларини нокаутга учратган.

Долзарб хабарлар
-
«Пахтакор» шов-шувли трансферни амалга оширади
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби мавсумлар оралиғида ўз сафини машҳур футболчи билан тўлдиради. Бу ҳақда GoSport.uz...
By okya -
WBA янги рейтингида Исроил Мадримов юқорилади
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг ноябрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда...
By okya -
Бектемир Мелиқўзиевнинг чемпионлик камари учун жангдаги рақиби аниқ бўлди
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО)...
By okya