Бокс/ММА

Финал йўлидаги энг кучли рақиб. Ўзбекистонлик 9 боксчи Осиё чемпионати финали учун жанг қилади

Бугун, 25 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Унда 9 нафар ўзбекистонлик боксч финал йўлланмаси учун рингга чиқади

Куннинг биринчи қисмида тўрт нафар, кечки дастурда эса 5 нафар боксчи нақд қилиб қўйган медаллари сифатини янада ошириш йўлида беллашади. 6 нафар боксчи эркаклар ўртасидаги баҳсларда иштирок этса, уч нафар қизлар Ўзбекистон аёллар боксида янги тарих яратиш учун жанг қилади.

Жанглар ҳақида тўхталадиган бўлсак, аёллар ўртасида учала боксчи ҳам мусобақа фаворитларига қарши жанг қилади. Эркаклар ўртасида эса беш нафар боксчи ўзидан нисбатан рейтинги баланд бўлмаган боксчиларга қарши рингга чиқади ва финал йўлланмаси учун яхши имкониятга эга.

Биргина -60 кг вазнда дебют қилаётган Шукуржон Раҳимов бугунги кунда ҳаваскор боксда вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири мўғулистонлик Тсендбаатар Ерденебатга қарши рингга чиқади. Сўнгги Осиё ўйинларида Шунқор Абдурасуловни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган мазкур спортчи. Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда.

Бугун бўлиб ўтадиган жанглар
Кундузги дастур, 12:00дан сўнг:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Мирлан Туркбаи Уулу (Қирғизистон)
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Педрес Баутиста (Филиппин)
-91 кг: Санжар Турсунов – Ҳуссайн Иашаиш (Иордания)
-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Ҳонг Гу (Хитой)

Кечки дастур, 16:00дан сўнг:
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-69 кг: Бобо Усмон Батуров – Ашиш (Ҳиндистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Муҳаммад Мулайес (Сурия)
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Ю-Тинг Лин (Хитой Тайпейи)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Каур Баат (Ҳиндистон)

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид