Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаров Шоҳжаҳон Эргашевга ютқазган рақибга қарши жанг қилади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаров (7-0, 4 КО) ўзининг навбатдаги жангини май ойида ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Gosport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, Ғоибназаров жорий йилнинг 11 май санасида АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Convention Center саройида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида жанг қилади. Унга америкалик Майкал Фокс (19-1, 5 КО) рақиблик қилади. Маълумот учун, Фокс сўнгги марта февраль ойида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга қарши рингга чиқиб, ўзининг илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров сўнгги марта 18 январь куни 8 раундлик жангда Доминикан Республикаси вакили Рикардо Гарсияни (14-5-1, 9 КО) муддатидан олдин (рақиб 4 раунддан сўнг, жангни давом эттиришдан бош тортган) мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид