Бокс/ММА

Ҳабиб Ўзбекистонга келди ва президент куёви билан машғулот ўтказди

Аралаш жанг санъати жангчиси, UFC йўналиши бўйича енгил (-70 кг) вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (27-0, 16 КО) Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Instagramʼдаги саҳифасида маълум қилган.

Нурмагомедов ташриф давомида Ўзбекистон президентининг куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров билан ифторлик қилган. Кейинроқ эса Отабек Умаров билан бирга залда машғулотлар ўтказган.

“У ўзининг машҳурлигига қарамай ниҳоятда камтар ва самимий инсон экан. Ҳабибнинг спортда эришган юксак натижаларида отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг катта ҳиссаси бор.

У ўғлига спортнинг илк сирларини ўргатган ва ўзига бўлган ишончни уйғота олган. Ҳабиб ўз халқининг анъаналарига содиқ муносиб фарзанд, Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна“, деб ёзиб қолдирган Отабек Умаров ўзининг Instagramʼдаги саҳифасида.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид