Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматовнинг дебют жангдаги рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида рингга чиқиши кутилаётган Ҳасанбой Дўсматов 16 октябрь куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Унга кўра, Дўсматов шу куни Мексиканинг Гуанахуато шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Sports.uz хабарига кўра, шу куни Ҳасанбойга мексикалик Давид Мартинез (8-3, 1 КО) рақиблик қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дўсматов 10 ноябрь куни Хитойнинг Фужоу шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўзининг дебют жангини ўтказиши, унга хитойлик Де Бин Жу (3-1-1, 2 КО) рақиб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Ундан олдинроқ эса Ҳасанбой Дўсматов 30 ноябрь куни Монакодаги бокс оқшомида дебют қилиши хабар қилинганди. Бошқа манбаларга кўра эса у биринчи жангидаёқ жаҳон чемпионлик камарига тушиши мумкинлиги айтилганди.

Маълумот учун, 12та жанг ўтказган Мартинез айни вақтда ўз вазн тоифаси жаҳон рейтингида кучли 50 нафар боксчи орасидан ўрин олган. Ўзбекистонлик бирор-бир боксчи дебют жангида бу қадар рейтинги юқори боксчига қарши рингга чиқмаганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид