Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради

2016 йилги Рио олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Дўсматов АҚШда фаолият олиб боради. У “Мир бокса“ промоутерлик компанияси таркибида жангларда иштирок этади. Айни вақтда спортчи виза масалаларини ҳал қилмоқда. Тез орада у Америкага, Калифорнияга жўнаб кетади.

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда ўта енгил (-50,80 кг, 112 фут) вазн тоифасида фаолият олиб бориши кутилмоқда.

Маълумот учун, айни вақтда “Мир бокса“ промоутерлик компанияси билан ўзбекистонлик бир қатор боксчилар, жумладан Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО), Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) ва Исроил Мадримов (3-0, 3 КО) расмий шартнома тузган ҳолда фаолият олиб боришмоқда. Бундан ташқари Бектемир Мелиқўзиев (1-0, 1 КО) ҳам шу компания қўл остида машғулотлар олиб боради, аммо Мелиқўзиев ва “Мир бокса“ ўртасида шартнома тузилгани ҳақида расмий маълумотлар берилмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид