Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматовнинг дебют жанги муддати ва манзили ўзгарди

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида рингга чиқиши кутилаётган Ҳасанбой Дўсматовнинг дебют жангида ўзгариш содир бўлди. Бу ҳақда боксчининг ўзи GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Унга кўра, Дўсматов 16 ноябрь куни Мексиканинг Гуанахуато шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши тасдиқланмаган. Boxrec маълумотига кўра, шу куни Ҳасанбой тушиши мумкин бўлган вазнда мексикалик Хосе Алдо Седено (6-4, 1 КО) ҳам рингга кўтарилади. Айнан мана шу боксчи катта эҳтимол билан Ҳасанбой Дўсматовга рақиблик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дўсматов 10 ноябрь куни Хитойyнинг Фужоу шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўзининг дебют жангини ўтказиши, унга хитойлик Де Бин Жу (3-1-1, 2 КО) рақиб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Ундан олдинроқ эса Ҳасанбой Дўсматов 30 ноябрь куни Монакодаги бокс оқшомида дебют қилиши хабар қилинганди. Бошқа манбаларга кўра эса у биринчи жангидаёқ жаҳон чемпионлик камарига тушиши мумкинлиги айтилганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид