Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингда кутилганидан олдинроқ дебют қилиши мумкин

Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида рингга чиқиши кутилаётган Ҳасанбой Дўсматов ноябрь ойининг ўзида бир йўла иккита жанг ўтказиши мумкин. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, боксчи 10 ноябрь куни Хитойyнинг Фужоу шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўзининг дебют жангини ўтказиши мумкин. Манбаларнинг қайд этишича, Ҳасанбой мазкур бокс оқшомида хитойлик Де Бин Жу (3-1-1, 2 КО) билан рингга кўтарилиши мумкин. Рақиб ўзгариши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳасанбой Дўсматов 30 ноябрь куни Монакодаги бокс оқшомида дебют қилиши хабар қилинганди. Бошқа манбаларга кўра эса у биринчи жангидаёқ жаҳон чемпионлик камарига тушиши мумкинлиги айтилганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид