Бокс/ММА

IBF янги рейтингида ўзбек боксчилари эгаллаб турган ўринлар маълум бўлди. Муроджон Аҳмадалиев чемпионлар қаторида

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг январ ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Эълон қилинган янги рейтингда иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) чемпионлар қаторида илк марта пайдо бўлди. Муроджон ўтган ҳафтада Даниэл Романдан (27-3-1 , 10 КО) устун келиб чемпионлик камарларини қўлга киритганди.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, у 30 март куни япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва бунинг эвазига март ойи учун рейтингда пешқадамга айланганди. Абдуқаҳҳоров айни вақтда WBC рейтингида тўртинчи, WBO рейтингида эса 8-ўринни эгаллаб турибди.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) мазкур йўналиш рейтингида декабрь ойида бўлгани каби 6-ўриндан жой олди. Супер енгил вазн тоифасининг яна бир вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 15-ўринда қайд қилинди. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида олтинчи, WBO рейтингида ўн учинчи, WBC рейтингда эса 30-ўринда бормоқда. Ўз навбатида Шаҳрам Ғиёсов WBA рейтингида еттинчи, WBC рейтингида эса 21-ўринга жойлашиб олган

IBF рейтингидан ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид